Жаҳон | 23:04 / 03.07.2016
7710
1 дақиқада ўқилади
Туркия ТИВ: Путин ва Эрдўған июль ойи охирида учрашиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған июль ойи охирида ёки август ойи бошида учрашиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлюд Човушўғлига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.
"Путин ва Эрдўған июль ойи охирида ёки август ойи бошида учрашув ўтказиши имкониятлари кўриб чиқилмоқда", деган у.
Бундан олдинроқ ушбу сиёсатчилар сентябрь ойида Хитойда, "Катта йигирматалик" саммити доирасида учрашиши мумкинлиги хабар қилинганди.