Иқтисодиёт | 20:31 / 04.07.2016
9488
1 дақиқада ўқилади

Манба: Россия Туркияга қарши озиқ-овқат эмбаргосини 5 июль куни бекор қилиши мумкин

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Агросаноат масалалари бўйича ҳукмат мажлиси вақтида 5 июль куни Туркияга қарши озиқ-овқат эмбаргосини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатди.

30 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Туркия билан муносабатлардаги чекловларни бекор қилиш ҳақидаги фармонини имзолаганди.