Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:46 / 04.07.2016
5998
1 дақиқада ўқилади
НАТОнинг Варшавадаги саммитида 18 президент ва 21 бош вазир иштироқ этади
8-9 июль кунлари Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида турли давлатлардан 18 нафар президент ва 21 нафар бош вазир, 41 нафар ташқи ишлар вазири ва 39 нафар мудофаа вазири иштирок этади, деб хабар бермоқда TVN24 телеканали.
Саммитда ҳаммаси бўлиб 52 та давлатдан, ундан 28 таси НАТО аъзоси, 2103 нафар делегат иштирок этади. Шунингдек, 11 та халқаро ташкилот вакиллари иштироки кутилмоқда.
Саммитни 2 мингга яқин журналист ёритади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш