Жаҳон | 23:18 / 04.07.2016
15669
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони, БАА, Қатарда Рамазон ҳайити айёми 6 июль куни нишонланиши эълон қилинди
Саудия Арабистони ва Қатар оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, 5 июль сешанба куни Рамазон ойининг сўнгги куни деб эълон қилинган. Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари бўйича вазирлиги 6 июль - чоршанба куни эса Шаввал ойининг биринчи куни ва Ийд ал-Фитрнинг бошланишини маълум қилди.
БАА Адлия вазири Султон ибн Саид Ал Бади ҳам Абу Дабида йиғилиш ўтказиб, шом намози вақтидан сўнг, БААда Ийд ал-Фитрнинг бошланиш санасини эълон қилган. Унга кўра, амирликда 6 июль куни Рамазон ҳайити нишонланади. Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Австралия давлатларида ҳам Рамазон ҳайити 6 июль куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр куни 6 июль куни нишонланади.