Ўзбекистон | 19:16 / 04.07.2016
10161
1 дақиқада ўқилади
Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракат икки ҳафтадан сўнг тикланади
Тошкент шаҳридаги “Тараққиёт” кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасидаги йўл ўтказгич вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган ОАВ ходимлари учун брифингда маълум қилинди.
Брифингда таъкидланишича, йўл ўтказгич икки ҳафта давомида таъмирланади. Ўтказгич устидан узоқ вақт трамвай ҳаракатлангани сабаб уни ушлаб туриш мақсадида иккита йирик тўсин мавжуд бўлган. Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракати тўхтатилганидан кейин трамвай йўллар олиб ташланди. Энди ўтказгични ушлаб турган тўсинларга ҳожат қолмаган. Шу сабаб тўсинлар олиб ташланиб йўл кенгайтирилади. Қурилиш ишлари 2 июль куни бошланган ва икки ҳафта давом этади.
Ҳокимият ва пойтахт ЙҲХБ вакиллари шаҳарликлардан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради.