Жаҳон | 18:37 / 04.07.2016
6955
1 дақиқада ўқилади

"Толибон" жангарисининг белидаги бомба бехосдан портлаб кетиши натижасида унинг 23 сафдоши ҳалок бўлди

"Толибон" жангарисининг белига ўрнатилган портловчи қурилма бехосдан ҳаракатга келтирилиши оқибатида 20дан ортиқ жангари ўлим топди. Бу ҳақда Зобул вилояти полицияси бошлиғи Ғулом Жилоний Фараҳий маълумот берган.

"Хақ-Афғон округи ҳудудидаги ғорда "Толибон" жангарилари гуруҳи бугун жангарилардан бирининг белига боғланган портловчи қурилма билан ўйнашган ва бомба бехосдан портлаб кетган. Натижада воқеа жойидаги 24 киши ҳалок бўлди. Шундан 11 нафари худкуш террорчилар бўлган", дейди Фараҳий Синьхуа агентлигига.

"Толибон" ҳаракати бу воқеа юзасидан ахборот бермаган.