Технология | 22:18 / 04.07.2016
3523
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen раҳбари: концерн Европадаги автомобиль эгаларига товон пули тўламайди

Volkswagen немис автоконцерни раҳбари Маттиас Мюллер компания "дизель можаросидан" жабр кўрган европалик автомобиль эгаларига товон пули тўламоқчи эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда IBTimes.

Нашр маълумотларига кўра, ички бозор бўйича еврокомиссар Эльжбета Бьенковска Volkswagen’дан АҚШ ҳукумати билан келишилган тўловлар дастурини Европа Иттифоқига ҳам татбиқ қилишини талаб қилган.

Бьенковска июнда немис компанияси АҚШ ҳукумати билан носоз машиналарнинг америкалик эгаларига 15 млрд доллар тўлашга келишиб олганини эслатиб қўйди.  

Мюллер Европада ҳам товон пули тўлаш Volkswagen’ни "чўктириб юбориши" мумкинлигини айтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш