Жаҳон | 14:16 / 05.07.2016
2774
1 дақиқада ўқилади
Австрия ИИВ раҳбари такрорий президентлик сайлови ўтказишни таклиф этмоқда
Австрия ички ишлар вазири Вольфганг Соботка, шу йилнинг 2 октябрь куни мамлакатда такрорий президентлик сайлови ўтказиш таклифини илгари сурди, дея хабар қилмоқда Reuters. У ҳукумат йиғилиши арафасида шундай фикрни билдирган.
Аввалроқ, Австрия президентлиги учун сайловларнинг янги босқичи сентябрь ойи охирида бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
1 июль куни мамлакат Конституциявий суди 22 май куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижасини, Австрия Озодлик партиясининг шубҳаларидан сўнг, бекор қилган эди.
Фото:REUTERS/HEINZ-PETER BADER