Бэйл: Кроос биз 3та ўйиндан кейин қайтишимизни айтганди. Финалга чиқиб Германияга қарши ўйнашни истайман
Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл Евро-2016 финалига чиқишса, Германияга қарши ўйнашларини исташини айтди.
«Эсламйман, Тони Кроос биз турнирда 3та ўйин ўйнаб қайтишимизни башорат қилганди. Шунинг учун, финалда унинг қаршисида пайдо бўлсак, ёмон иш бўлмасди.
Биз ФИФА рейтингида 100-ўринда турганимизда тез-тез мағлубиятлар қайд этардик. Бизга 2 ҳафта эмас, 9 ҳафта дам олишимиз мумкинлигини айтишарди. Шунинг учун, ҳозир терма жамоа билан бу турнирда иштирок этаётганимдан мамнунман.
Биз турнирга келиб, гуруҳ босқичидан чиқиб, мухлисларимизни хурсанд этиб бўлдик. Лекин биз ярим финалдан ҳам ўтишимизга ишонамиз, ахир ўтмишда шундай ҳодисалар бўлганку. Дания ёки Греция бунга мисол. Нега биз ҳам совринга эга бўлмаслигимиз мумкин?
Саралаш ўйинлари вақтида биз жамоа сифатида ўсдик ва кучли жамоага айландик», — дея уэльслик футболчининг сўзларини келтиради Four-Four-Two.
Евро-2016 ярим финалида Уэльс 6 июль куни Португалияга қарши ўйнайди. Германия эса 7 июль куни турнир мезбонлари Франция билан кураш олиб боради.
Манба: Tribuna.uz