Фан-техника | 00:57 / 05.07.2016
7821
1 дақиқада ўқилади

Google таржима қилиб берувчи қулоқчинларни синовдан ўтказди

Google корпорацияси турли тиллардаги нутқларни таржима қилиб берувчи ва реал вақтда натижаларни овозли эшиттирувчи симсиз қулоқчинлар устида ишламоқда. Бу ҳақда Google Brain лойиҳачиларидан бири Грег Коррадо журналистлар билан суҳбат пайтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда TechInsider.

Коррадонинг маълум қилишича, орадан 10 йилча вақт ўтиб турли тилларда сўзлашувчи одамлар ўзаро бемалол гаплаша оладилар ва ҳеч қандай таржимонларга эҳтиёж қолмайди.

Таржима нейрон тармоғи тизими ёрдамида вужудга келади. Шундан сўнг, ҳосил бўлган нутқ ўша инсоннинг овозидан фарқ қилмайдиган робот овозида эшиттирилади. Коррадо лойиҳа номини яшириб ўтирмади, аммо буни ривожлантиришга ҳали кўп вақт борлигини таъкидлади.