Жаҳон | 20:31 / 05.07.2016
5823
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ички ишлар вазири Бағдоддаги терактдан кейин истеъфога кетишга ариза берди

Ироқ ички ишлар вазири Муҳаммад Салом ал-Ғаббон 200 дан кўпроқ кишининг умрига зомин бўлган Бағдоддаги терактдан кейин истеъфога кетишга қарор қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи маълум қилди

2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Бағдод марказидаги кўплаб ресторанлар ва савдо майдонлари жойлашган Ал-Қаррада туманида иккита портлаш содир этилди. Теракт оқибатида 200 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳига ўз зиммасига олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш