Спорт | 10:46 / 05.07.2016
12002
2 дақиқада ўқилади

Исландиялик футболчилар жанговар ҳайқириқлар остида қаҳрамонлар каби кутиб олинди (Видео)

4 июль куни ўн минглаб исландлар Европа чемпионатида қаҳрамонлик кўрсатган миллий терма жамоа футболчиларини қаршилаш учун Рейкьявик марказига йиғилишди. Улар футболчиларни қадимий викингларга хос жанговар ҳайқириқлар билан олқишлашди.

Барабанлар садолари остида футболчилар минган автобус шаҳар йўлларидан ўтди.

Халқ уларни қаҳрамонларни кутгандек кутиб олди.

Шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Ларс Лагербак ва иккинчи мураббий Хеймир Халлгримссон, шунингдек футболчилар саҳнага чиқиб мухлисларга ўз сўзларини йўллашди.

Исландия футбол бўйича Европа чемпионатида илк марта иштирок этди. Терма жамоа гуруҳда 2 дуранг ва бир ғалаба қайд этиб, Австрия ва Португалия терма жамоаларини ортда қолдрган ҳолда плей-оффга чиқди. Нимчорак финалда эса Англия 2:1 ҳисобида таслим этилди. Чорак финалда турнир мезбонлари Францияга қарши ўйнаган исландияликлар 2:5 ҳисобида ютқазди.

Исландия аҳолиси 329 минг киши бўлган мамлакат. Бу мамлакат терма жамоаси турнир кашфиётига айланди.

Фото: Рейкьявик Исландияга Евро-2016 чорак финалида шундай мухлислик қилди