Спорт | 19:43 / 05.07.2016
6901
1 дақиқада ўқилади

Нани кучли бешликдаги чемпионатлардан бирига қайтди

Португалия терма жамоаси ҳамда Туркиянинг «Фенербахчи» клуби ярим ҳимоячиси Луиш Нани фаолиятини Испанияда давом эттиради. Бу ҳақда турк клуби расмий twitter'и хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Нани «Валенсия»га ўтадиган бўлди.

«Кўршапалаклар» футболчи учун 8,5 миллион евро тўлаган.

Таъкидлаш жоиз, Нанига «Интер» ва «МЮ» ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Манба: Tribuna.uz