Жаҳон | 23:51 / 05.07.2016
7013
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳарбий вертолётнинг қулашида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди

Туркиянинг шимоли-шарқида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг S70  ҳарбий вертолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди, деб хабар бермоқда ҳудуд мэри Гиресун Керим Аксунинг NTV турк телеканалига берган баёнотига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Аксунинг айтишича, яна 7 киши турли даражадаги жароҳатлар олганлар. 

Аввалроқ Туркияда бортида 15 киши бўлган ҳарбий вертолёт қулагани маълум қилинганди. Йўловчилар орасида юқори лавозимдаги зобитлар, уларнинг рафиқалари ва 3 бола бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш