Фан-техника | 21:37 / 06.07.2016
8391
1 дақиқада ўқилади

Англиялик фақатгина "Тетрис" ўйнаш мумкин бўлган "суперкомпьютер" яратди

Англиянинг Кембриж шаҳрилик Жеймс Ньюмен ярим тонналик "суперкомпьютер" қуриш учун 4 йил ва 53 минг доллар сарфлади. 

Ихтирочи ўзининг ишланмасини "Мегапроцессор" деб атади. Ньюмен "суперкомпьютер"ни яратиш учун 40 мингта транзистор ва 10 мингта светодиоддан фойдаланди, улар умумий ҳисобда 500 Вт кучланиш талаб қилади. Шунга қарамай, "Мегапроцессор" жуда кучсиз кўрсаткичлар: 256 байт тезкор хотира ва 20 кГц лик процессорга эга. Бу "суперкомпьютер"да ўйнаш мумкин бўлган ягона ўйин "Тетрис" бўлди.

"Мегапроцессор"нинг ўзига хос асосий жиҳати шундаки, уни яратишда анча кам жой олувчи ва замонавий компьютерлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган микротранзисторлар ўрнига стандарт ўлчамдаги транзисторлар қўлланди. Ньюменнинг ўзи унинг ихтироси музейга киритилиши ва таълим мақсадларида ишлатилишига умид қилмоқда.