Жамият | 10:45 / 06.07.2016
5202
1 дақиқада ўқилади

Чилида талабалар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди, 140 нафар киши ҳибсга олинди

Чилида талабалар ва мактаб ўқувчиларини полиция томонидан қўлга олиниши мамлакат ёшларининг кенг қамровда норози бўлишига олиб келди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хабар беришларича, 140 нафар киши ҳибсга олинган, шулардан 40 нафари вояга етмаган шахслардир.

Тартибсизликлар мамлакат халқ таълими вазирлиги биноси олдида бошланган намойишларнинг полиция томонидан тўхтатишга бўлган уринишдан сўнг бошланиб кетди. Бунга жавобан ёшлардан иборат гуруҳ аъзолари полиция ходимларига қарата турли буюм ва тошлар улоқтиришни бошлаган. Полиция ҳам, ўз навбатида, уларга қарши сув ва кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланишган.

Намойишчиларнинг мамлакат халқ таълимида кенг қамровли ислоҳотлар ўтказишни ва халқ таълими вазири Адриан Дельпианони истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда.