Спорт | 17:42 / 06.07.2016
20902
1 дақиқада ўқилади
Месси ва унинг отаси 21 ой қамоққа ҳукм қилинди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда унинг отаси Хорхе Месси 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Месси ўзининг имидж ҳуқуқини сотишда 4 миллион евро миқдорда солиқларни тўламаган. Шу сабаб футболчи ва унинг отаси 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, лекин жазо муддати икки йилдан кам бўлгани ва улар хавфли жиноятчи бўлмагани учун қамоқ жазосидан жарима тўлаш билан қутулиб қолишлари ҳам мумкин.
Аввалроқ Месси солиқларни ўз вақтида тўламаганини тан олган эди.