Жаҳон | 21:47 / 06.07.2016
15960
1 дақиқада ўқилади

Путин бир ҳафталик барча ташрифларини бекор қилди

Россия президенти Владимир Путин мана шу ҳафтада бўлиши керак бўлган барча ташрифларини бекор қилди. Бу ҳақда Кремлга яқин бўлган манба хабар бермоқда.

Ташрифларнинг бекор қилиниши сабабларига ойдинлик киритилмаган. Маълум қилинишича, Олтой, Ёқутистон ва Новгородга қилинадиган ташрифлар бекор қилинган.

Ўз навбатида, президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича,  ушбу ташрифларнинг ҳеч бири эълон қилинмаган.