Жаҳон | 23:36 / 06.07.2016
6933
1 дақиқада ўқилади

ВВС: «Ироқдаги жангларда 150 минг маҳаллий аҳоли вакиллари ва 200 нафар Британия аскарлари ҳалок бўлган»

ВВС Британиянинг Ироқда олиб борган ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни беришда давом этмоқда. Унга кўра, Ироқдаги жангларда Британиянинг 200 нафар аскарлари ҳалок бўлган.

Жон Чилкотанинг таъкидлашича, 2003 йилги юришларда 150 минг ироқлик ҳалок бўлган. Уларнинг катта қисмини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади. Яна миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб, бошқа ерларга кетишга мажбур бўлган.