Жамият | 01:15 / 06.07.2016
12702
2 дақиқада ўқилади

Xоразм вилоятида «25» акциясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Xоразм вилоятининг Маънавият тарғибот маркази биносида  “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати вилоят Кенгаши томонидан қатор вазирлик ва идоралар кўмагида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказилаётган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остидаги “25” акциясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Акция аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этувчи ижодий ишлар танловларини ташкил этиш асосида ўтказилмокда.

Ушбу  акция доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Xоразм вилоятининг барча туман (шаҳар)ларидан Ҳаракатнинг фаол аъзолари ва уюшмаган ёшлар ҳамда оммавий аxборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Анжуманда Харакатнинг вилоят Кенгаши раиси Бекзод Абдураимов, “Камолот” ЙИҲ Марказий Кенгаш бўлим мудири Мансурбек Машарипов, Марказий Кенгаш мутаxассиси Хусанбой Убайдуллаев сўзга чиқиб, акциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўз юритди. Анжуманга йиғилган ёшлар “25” акцияси доирасида ташкил этилган лойиҳалар, шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар бир вақтнинг ўзида сайтига ҳамда лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб борилиши тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлдилар. 

Анжуман савол-жавобларга бой қизғин тарзда якунланди. Воҳа ёшлари «25» акциясига тайёргарликни матбуот анжуманидан бошлаб юборишди. Эслатиб ўтамиз, мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган акция 25 августгача давом этади.