Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:27 / 07.07.2016
7735
1 дақиқада ўқилади
Тайванда поездда портлаш содир бўлди
Тайвань оролидаги Тайбэй шаҳри ҳудудида поезд вагонларида рўй берган портлаш оқибатида камида 21 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Straits Times хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, вагонда 3 марта портлаш юз берган. Гувоҳлар тахминан 40 ёш атрофидаги шахс вагонда сумка қолдириб кетгани ҳақида айтишган.
Айни вақтда воқеа жойида тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш хизматлари ходимлари иш олиб боришмоқда.
Портлашлардан кейин ёнғин чиққан ва у тезда бартараф этилган.
Интернетда воқеа жойидан олинган суратлар ва видео тарқалди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш