Технология | 00:38 / 08.07.2016
3979
1 дақиқада ўқилади

Instagram изоҳларни модерация қилувчи янги функцияни ишга туширади

Instagram дастурчилари бизнес-аккаунтлар учун янги функцияни жорий қилишди. Эндиликда бундай саҳифа эгалари изоҳларни модерация қилиши мумкин. Бу ҳақда TechCrunch хабар берган.

Бу имконият кўп сонли ўқувчиларга эга аккаунтлар учун яратилган бўлиб, шу билан бирга назорат қилиш қийин бўлган улкан оқимдаги изоҳларга мўлжалланган. Мазкур функция қуйидагича ишлайди: фойдаланувчи ўз постига ёзилишини истамаган сўз ёки жумлани киритади, белгиланган матнли изоҳлар эса автоматик тарзда текширувдан ўтади ва ўчиб кетади. Бу  фойдаланувчилар ва аъзоларни спам, реклама ва номақбул изоҳлардан ҳимоя қилади. 

Бизнес-аккаунтлардан яқин кунларда бутун дунё бўйлаб Instagram тармоғи фойдаланувчилари фойдаланиш имконига эга бўлишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш