Қозоғистонда армияга чақирув учун жавобгар шахслар биринчи марта ёлғон детекторида текширилди
Қозоғистон армиясига чақирув учун жавобгар шахслар биринчи марта полиграф – ёлғон детекторида текширилди. Қозоғистон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тбугунги кунда, яъни мамлакатда баҳорги чақирув тўлиқ тугаганда, текширувдан Остона ва пойтахтга яқин бўлган Оқмўла вилояти ҳарбий бошқармаси маҳаллий органларининг 20 га яқин ҳарбий хизматчиси ўтди. Айни вақтда олинган натижалар полиграфолог мутахассислар томонидан ишланмоқда. Улар қўлланилувчи алгоритмга мувофиқ жавобларни таҳлил қилишмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил охиригача махсус жадвал бўйича полиграфда мамлакатнинг барча вилоятларида чақирувчига жавобгарлар текширилади. "Полиграф қонунга хилоф ишлар учун жазо муқаррарлиги нуқтаи назаридан профилактик самара кўрсатади ва шу билан бирга бу соҳада амалга оширилган жиноятларни очишда ёрдам беради", деб тушунтирилди вазирликда.
Айни вақтда ҳарбий хизматга чақирувни у ёки бу вилоят маъмурияти бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги комиссия ўтказади. Унга соғлиқни сақлаш, ички ишлар, таълим идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари, Миллий хавфсизлик қўмитаси вакиллари киради.
Жорий йилда Қозоғистонда баҳорги чақирув давомида 15 мингга яқин фуқаро ҳарбий хизматчига айланди.