Ливия соҳиллари яқинида грек кемаси қўлга олинди
Бортида 9 киши, жумладан 3 нафар россиялик денгизчи бўлган "Паномарис" деб номланган грек кемаси Ливия соҳиллари яқинида қўлга олинди, деб хабар бермоқда Севастополда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Павел Буцайга иқтибос келтирган ҳолда "Звезда" телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, кема экипажи таркибида шунингдек 5 нафар украиналик ва бир нафар грек паспортига эга денгизчи бор.
Аввалроқ ҳам қароқчилар томонидан россиялик денгизчилар бўлган кемалар қўлга олингани ҳолатлари юз берган. 2016 йил февралда Нигерияда бир гуруҳ жангарилар MT Leon Dias танкерига ҳужум қилиб, икки россияликни гаровга олган. Яна 3 ҳафтадан кейин нигериялик қароқчилар MV Bourbon француз компаниясига тегишли кема экипажининг 2 аъзосини қўлга олган, улардан бири россиялик бўлиб чиққан. Иккала ҳолатда ҳам гаровга олинган денгизчиларни озод қилишга муваффақ бўлинган.