Спорт | 16:07 / 08.07.2016
6296
1 дақиқада ўқилади

Роналду: Мен ҳамиша энг зўр эканимни истботлашни истайман

"Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду AS  мухбири саволига жавобан босим остида қолишдан қўрқмаслигини қайд этиб ўтди. У аксинча, босим остида тўп суриш ўзини кучлироқ қилиши ҳақида айтган.

"Мен ҳамиша ўйинларга максимал даражада куч сарфлайман. Футболда таланли бўлишни ўзи етарли эмас. Кўп талантли футболчилар бор. Истеъдоддан ташқари меҳнаткаш бўлиш ва ҳар қандай ишга тайёр туриш лозим.

Мен доимо мақсад сари интилишим билан ажралиб тураман. Мен доимо ўзимнинг энг зўр футболчи эканимни исботлашга ҳаракат қиламан. Менинг менталитетим шунақа.

Мен шунга амин бўлганманки, босим остида ўйнаш менга ёқади, бу мени янада кучлироқ қилади", дейди Роналду.

Манба: Tribuna.uz