Ўзбекистон | 18:54 / 08.07.2016
19699
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчиларига тантанали равишда диплом топширилди

Куни кеча Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр ҳамда магистр битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. 2016 йилда  бакалавр йўналишини 461 нафар талаба (шу жумладан, 14 нафари имтиёзли диплом билан) ва магистратура йўналишини 106 нафар магистр тамомлади. Тадбирда институтнинг профессор-ўқитувчилари, ота-оналар ҳамда битирувчи талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда институт ректори А.М.Маннонов битирувчи талабаларга ўзининг самимий тилакларини билдирар экан, энг аввало, уларга сиҳат-саломатлик, йиллар давомида эгаллаган билимларини эл-юрт равнақи йўлида сарф қилиб, мамлактимиз ривожида ҳисса қўшишда ҳеч толмасликни, келгусидаги ишларида омад ёр бўлишини тилаб қолди. Битирувчи талабалар ўқишга кирган йилларидан бугунги кунга қадар яхши бир мутахасссис бўлиб етишишларида ўз билимини аямай фидокорона меҳнат қилган, ўз касбига сидқи дилдан ёндошган барча устозларига миннатдорчилик билдирган ҳолда уларнинг берган сабоқлари ҳаёт йўлларида катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Эндиликда улар турли ҳил шарқ ва ғарб тилларини биладиган сиёсатшунос, иқтисодчи, тарихчи, шарқ маданияти фалсафашунослари ва филологлардир.

 

Нафосат Зафарова, ТДШИ талабаси