Спорт | 20:53 / 08.07.2016
5725
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Франциядаги Европа чемпионатидан 1,93 млрд евро даромад қилди

УЕФА Франция мезбонлик қилган 2016 йилги Европа чемпионати орқали 830 миллион евро фойда кўрди. Бу ҳақда матбуот анжумани вақтида ташкилотнинг алоқалар бўйича департаменти раҳбари Педру Пинту маълум қилди.

«Турнирда қилинган даромад миқдори 1,93 млрд евро, харажатларга 1,1 млрд евро сарфланганди. Шу тариқа, УЕФА бу сафарги Европа чемпионатидан 830 млн евро фойда кўрди дейиш мумкин», — деган Пинту.

Европа чемпионати Франциянинг 9 шаҳрида ўтказилмоқда — Париж, Сен-Дени, Лилль, Ланс, Бордо, Сент-Этьен, Лион, Марсель, Тулуза, Ницца.

Якшанба куни Сен-Денидаги финал учрашуви французлар ва португаллар терма жамоаси ўртасида кечади.

Манба: Tribuna.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш