Жаҳон | 06:47 / 09.07.2016
7100
1 дақиқада ўқилади

АҚШ икки россиялик дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборгани маълум қилинди

АҚШ ҳукумати 17 июнда Москвада америкалик дипломатга ҳужум қилинишига жавобан икки россиялик дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборган. Воқеа июнда содир бўлганди, деб АҚШ Давлат департаментига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"17 июнда биз ҳужумга жавобан АҚШдан икки россиялик дипломатни чиқариб юбордик" деб маълум қилди Давлат департаменти вакили Жон Кирби ва бошқа изоҳлар беришдан бош тортди.

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходими июнь ойи бошида Москва марказидаги АҚШ элчихонасига кирмоқчи бўлган америкалик дипломатга тажовуз қилгани маълум қилинганди. Россия ташқи ишлар вазирлигиннг расмий вакили Мария Захарова АҚШлик дипломат Марказий разведка бошқармаси ходими бўлиб, унинг ўзи россиялик полициячига ҳужум қилиб қолгани айтган. The Washington Post нашри дипломат ҳақиқатан ҳам разведка ходими эканлигини тасдиқлаганди.