Жаҳон | 08:25 / 09.07.2016
11089
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияни тажовуз ҳолатида НАТОнинг жавоб беришидан огоҳлантирди

АҚШ ҳукумати Россия томонидан тажовузнинг давом этиши НАТОнинг жавоб бериши ва альянснинг Шарқий Европада кучайишини келтириб чиқаришини айтди, деб ёзмоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Агар Россия ўзини тажовузкор тутишини давом эттирса, бунга жавоб ва Шарқий Европадаги кучлар кенгайиши бўлишини кўрсатмоқдамиз", деб айтди АҚШ президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс.

Унинг таъкидлашича, АҚШ альянс ва унинг шарқий аъзоларини ҳимоя қилиш учун барча ишни амалга оширади.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Россия билан мазмункор суҳбатга интилаётганини давом эттираётганини айтганди.