Жаҳон | 12:10 / 09.07.2016
5834
1 дақиқада ўқилади

АҚШда илк бор Зика вирусидан ўлим ҳолати қайд этилди

АҚШнинг Юта штатида Зика вируси билан касалланган киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, АҚШда ушбу вирус билан қайд этилган биринчи ўлим ҳолатидир.

Солт-Лейк округи соғлиқни сақлаш вазирлиги эркак кишининг ўлими ҳақида маълум қилган. Ўлимнинг аниқ сабаблари маълум эмас, аммо марҳум Зика вирусини юқтириб олганлиги аниқланган.

Америкалик вирусни саёҳат чоғида юқтириб олган. Унинг шахси аниқлаштирилмаган.