Фан-техника | 00:27 / 09.07.2016
7891
2 дақиқада ўқилади

Янги Apple операцион тизимидан барча фойдаланиши мумкин

Apple жорий йилнинг кузида расман тақдим этилувчи iOS 10 операцион тизимининг биринчи оммавий бета-версиясини ишга туширди. Фақат дастурчилар учун мўлжалланган тўпламлардан фарқли ўлароқ, янги ОТ синов версиясини iPhone, iPad ёки iPod'га эга исталган шахс ўрнатиб олиши мумкин.

iOS 10нинг биринчи оммавий бета-версияси  (Public Beta 1) ҳам дастурчилар учун мўлжалланган iOS 10 Developer Beta 2 "тўпламли" рақами (14A5297c)га эга. "Ўнлик" билан танишишни истаган фойдаланувчилар ҳозирданоқ Apple бета-синов дастурига уланиши керак. Бу ишни қуйидаги линк орқали амалга ошириш мумкин.  

Applе қурилмалари учун навбатдаги катта iOS 10 тақдимот  июнь ойида бўлиб ўтган WWDC 2016 анжуманида намойиш этилди. "Ўнлик" қулфлаш ва хабарлар экранини янада функционалроқ қилади, ёрдамчи Siri'ни ички ўрнатилган дастурларда ҳам ишлатиш имконини беради, медиаконтент бўйича қидирув ишини енгиллаштиради, шунингдек, кўплаб тизимли дастурлар, жумладан iMessage мессенжерининг функцияларини кенгайтиради.

Apple (macOS) "операцион"ининг охирги мобиль ва иш столи версияси куз ойида тақдим этилиш режалаштирилган. Янги тизимни сентябрь—октябрь ойларида юклаб олиш мумкин бўлади.