Австрия президенти 12 йиллик муддатдан кейин ўз лавозимини тарк этди
2004 йил 8 йилда Австрия президенти қасамёдини келтирган Хайнц Фишер 8 июлда 6 йилдан давом этган иккита президентлик муддатидан кейин расман ўз ваколатини топширди. Фишер Республика федерал йиғилиши олдидаги нутқида мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқмасликка ва қочқинларни ҳурмат қилишга чақирди.
77 ёшли Фишер билан тантанали хайрлашув маросими дастлаб янги президентнинг инаугурацияси билан якунланиши керак эди. Бироқ Австрия конституцион судининг президентлик сайловларининг 22 майдаги иккинчи босқичи натижаларини бекрор қилиш қарори сабабли маросимнинг бу қисмини бекор қилишга тўғри келди.
Австрия конституциясига кўра бундай вазиятда давлат раҳбари ваколатлари Миллий йиғилишнинг (парламент қуйи палатаси) уч раисига ўтади. Улар бу вазифани бамаслаҳат бажарадилар. Кутилишича, янги президентнинг инаугурацияси 2 октябрга белгиланган такрорий сайловлардан кейин ноябрда бўлиб ўтиши керак.
Фишер ўзининг хайрлашув нутқида Австрия ва Европа Иттифоқи манфаатларини қарама-қарши қўймасликка чақирди. "Британияликларнинг ЕИдан чиқиш қарори ўйланмаган ҳолда бўлган ва афсус уйғотади. Боз устига Brexit ташаббусчиларига уларнинг муваффақиятларидан кейин вазият учун жавобгарлик ва аниқ стратегия етишмайди", деб айтди Фишер.
Фишер нутқини сўзлаб бўлгач, давомий қарсаклар остида парламентни собиқ президент сифатида тарк этди ва автомобилда давлат раҳбари штандартисиз кетди