Иқтисодиёт | 07:12 / 09.07.2016
6157
1 дақиқада ўқилади
Британ фунт стерлинги 2016 йил бошидан энг ёмон валюта деб топилди
Британ фунт стерлинги Brexit туфайли 3 ҳафтадан бери минусга кетаётгани сабабли 2016 йил бошидан долларга нисбатан энг ёмон валюта деб топилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишга қарор қилганидан кейин фунт 31 та асосий валюта ичида аргентин песосини салбий кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирди.
Societe Generale иқтисодчиси Кит Жакснинг агентликка маълум қилишича, фунт стерлинг янада пасайишда давом этади, чунки инвестициялар ва ўсиш истиқболларидаги мавҳумлик ўз кучини кўрсатади.
Аввалроқ фунтнинг долларга нисбатан курси 1985 йил июндаги даражагача пасайиб, 1,3 долларни ташкил қилгани маълум қилинганди.