Жамият | 20:42 / 09.07.2016
8158
1 дақиқада ўқилади
Чеченистонда 9 ёшли бола 170 метрлик жарга тушиб кетиб омон қолди
Чеченистоннинг Шатой туманида 9 ёшли бола 170 метрлик жарга тушиб кетиб, бир шохни ушлаб олганча омон қолди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Шатой аҳоли пунктига кираверишда бир бола жарликка қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, у тоғ сувидан олмоқчи бўлганда жарликка тушиб кетган. У 80 метр чуқурликдан кейин бир шохни ушлаб қолишга муваффақ бўлган, жар тубигача яна 90 метр қолган", деб воқеани айтиб берди Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Чеченистон бўйича бош бошқармаси бошлиғи Руслан Яҳёев.
Унинг айтишича, воқеа ҳақидаги хабарга ФВВнинг қўшимча пости ходимлари келишган. Улар болани альпинистлар мосламаси ёрдамида тортиб олишган.
Болакай шифохонага етказилган, унинг аҳволи яхши дея баҳоланган.