Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 21:54 / 09.07.2016
4401
1 дақиқада ўқилади
Дидье Дешам: «Мени Гризманнинг «Олтин тўп» олиши эмас, у Евро ғолиби бўлиши қизиқтиради»
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманннинг «Олтин тўп» олиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Буни сизлар бошлаяпсизлар, ўртоқ журналистлар. Ахир сизлар ўзга сайёраликсизлар. Менга Антуан ва унинг жамоадошлари Европа чемпиони бўлиши муҳим. Роналду ва Португалия ҳам шу ҳақда ўйламоқда.
«Олтин тўп» Криштиану ва Месси учун. Лекин Гризманни ҳам бу мукофот учун даъвогаралар қаторида кўришаётгани яхши. Бу кўп нарсадан далолат беради», – деган Дешам L’Equipe мухбирига.
Манба: Tribuna.uz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш