Жаҳон | 18:50 / 09.07.2016
12317
2 дақиқада ўқилади

Россия АҚШ элчихонасининг икки нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборди

Россия ТИВ 2 нафар россиялик дипломатнинг АҚШдан чиқариб юборилганини тасдиқлаш баробарида Москвадаги Америка элчихонасининг икки нафар ходими ҳам Россияни тарк этаётганини маълум қилди

«Шуни тасдиқлай оламанки, АҚШ ҳукумати, 17 июнда Москвада америкалик дипломатга қилинган ҳужум сабаб икки нафар ходимимиздан чиқиб кетишни сўраган. Уларга нисбатан бирон-бир сабаб кўрсатилмаган. Бундан ташқари, Давлат департаменти юқори даражада бу ҳолатни эълон қилмасликни сўраган эди. Эндиликда, америкалик дипломатлар ўзларига хос одат бўйича сўзларида турмай, бу ишни ошкор қилишга қарор қилишган экан, уларнинг нодўстона ҳатти-ҳаракатлари АҚШ элчихонасининг икки ходимига ҳам Москвани тарк этишига сабаб бўлганини айтишим мумкин. Улар, дипломат мақомига тўғри келмайдиган ҳаракатлари учун «персона нон грата»деб эълон қилинди», — деб баёнот берган Россия ТИВ ўринбосари Сергей Рябков.

Рябков Москвани тарк этаётганлар МРБ ходимлари эканини қайд этган.