Жаҳон | 11:06 / 10.07.2016
3536
1 дақиқада ўқилади
Австралия бош вазири лавозимига қайта сайланди
Австралия бош вазири Малкольм Тёрнбулл парламент сайловларида ҳукуматдаги Либерал-миллий коалиция (ЛМК) ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.
"Бугун эрталаб лейбористлар етакчиси Билл Шортен менга қўнғироқ қилди ва мени мамлакат бош вазирлигига қайта сайланганим билан табриклади. Биз сайловда ғолиб чиқдик", — деган Тёрнбулл Синдейда журналистларга.
Австралияда парламент сайловлари 2 июль куни ўтказилганди. Айни вақтга келиб, овозларнинг 79,6 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Унга кўра, ЛМК парламентдаги 74 ўринга, лейбористлар эса — 66 ўринга эга бўлган. Ҳозирча либераллар янги ҳукумат шакллантириш учун етарли ўринга эга бўлгани ҳақида аниқ маълум қилинмаган.