Обама АҚШ ҳамиша урушларда иштирок этиши ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини айтди
АҚШ президенти Барак Обама АҚШ унинг ҳукмронлиги вақтида ҳамиша урушларда иштирок этаётгани ҳақидаги гапларга қўшилмаслигини айтди.
"Бугун бизнинг ҳарбий операциялар (Ироқ ва Афғонистонда) мен ўз лавозимимга киргандаги урушлардан тубдан фарқ қилади", деб айтди Обама Варшавадаги НАТО саммитидан кейин берилган матбуот-анжуманда.
Обама шу тариқа бир журналистнинг АҚШ у бошчилик қилаётган икки президентлик муддати давомида урушларда иштирок этаётган АҚШ тарихидаги иккинчи президент бўлгани ҳақидаги гапларига шундай жавоб берди. Обама президент лавозимига кирган 2009 йилда Ироқ ва Афғонистондаги урушларни тўхтатиш истаги учун тинчлик бўйича Нобель мукофотини олганди.
Обама 8 йил аввал бу давлатларда 180 мингга яқин америкалик аскар бўлгани, ҳозирда эса бу миқдордан кичик қисми қолганини эслатиб ўтди. Бундан ташқари, Обама АҚШ ҳарбийлари ҳозирда бошқа вазифаларни бажараётгани, яъни деярли жангларда иштирок этмай, маслаҳатчилар сифатида ёрдам кўрсатаётганини айтди.
Обама жанговор ҳаракатлар давлатларга қарши эмас, балки террорчилик гуруҳларига қарши олиб борилаётганига эътиборни қаратди.
"Давлатлар орасида аввал қачондир бўлгандан кўра урушлар камайди, катта давлатлар эса умуман уруш олиб бормаяпти. Бу АҚШ, Европа ва Осиё етакчиларининг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги буюк меросидир. У мавжуд ва биз у билан фахрланиб, уни сақлашимиз лозим", деб айтди Обама.