Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 июлда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-24, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 23-28, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13-18, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.