Жаҳон | 19:24 / 11.07.2016
7717
2 дақиқада ўқилади

CNN: Сурия шимолида ИШИДнинг 10 мингдан зиёдроқ ҳужжати қўлга олинди

Фото: AP

Сурия мухолифати кучлари бир неча рейдлар давомида ИШИДнинг 10 мингдан зиёдроқ ҳужжатини қўлга олди. Бу ҳужжатларнинг дастлабки таҳлили АҚШ махсус хизматларига террорчилик гуруҳининг тузилиши, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда Сурия ва Ироқдан ташқарида терактлар амалга ошириш режалари ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлишга имкон берди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси маълум қилди

"Суриялик араблар коалицияси кучи 10 мингдан зиёдроқ ҳужжат, жумладан, қўлланма, ташқивот адабиёти, хариталар, уяли телефон, портатив компьютер ва рақамли ташувчилар ичидагиларни қўлга олдилар. Бу ахборотни ўрганиш ИШИДнинг тузилмаси ва фаолияти усулларини яхшироқ тушуниш мақсадида ўрганишда давом этилмоқда. Алоҳида эътиборни Сурия ва Ироққа хорижий жангарилар оқимини  таъминлаш тизими тортади", деб Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашаётган АҚШ қўшинлари гуруҳининг расмий вакили полковник Кристофер Гарвернинг сўзларини келтириб ўтди телекомпания.

АҚШ махсус хизматлари ИШИДнинг ўз ҳаракатларини Ғарб давлатлари ҳудудларида терактларни амалга оширишга қаратиш режалари ҳақида билганлар, бироқ уларга бу терактларни амалга оширилиши муддати ва мақсади номаълум бўлган. 

Гарвер қўпорувчилик нишонлари сифатида аэропорт ва савдо марказларининг танланишини террорчилик гуруҳининг ўзгараётган вазиятга мослашишга уриниши деб атади. "Бу заифлик ёки умидсизлик аломати эмас. Улар бошқача усулда мослашмоқдалар", деб айтди Гарвер.