Евро-2016 турнирининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди
УЕФА 2016 йилги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси номини маълум қилди.
Ташкилот матбуот хизматининг расман маълум қилишича, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Францияликлар терма жамоаси турнир финалига чиқди ва қўшимча бўлимларда ўтказилган гол туфайли Португалияга енгилди.
Гризманн турнир давомида 7та ўйинда иштирок этиб, 6та гол урди ва 2 марта шерикларининг голли пас билан таъминлади. Унга финал учрашувидан кейин тўпурарлиги учун "Олтин бутса" мукофоти топширилганди.
Евро-2016 турнирининг энг яхши футболчиси 13 экспертни ўз ичига олган махсус қўмита томонидан аниқланди. Бу қўмита таркибида Алекс Фергюсон, Дэвид Мойес, Саво Милошевич, Гарет Саутгейт, Ален Жиресс ва бошқа машҳур мутахассислар бор.
2012 йилги Европа чемпионатида Испания терма жамоаси билан турнир ғолиби бўлган Иньеста турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди.
Манба: Tribuna.uz