Иқтисодиёт | 19:12 / 11.07.2016
5048
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон миллий банки асосий фоиз ставкасини пасайтирди
Қозоғистон Миллий банки (марказий банки) асосий фоиз ставкасини 15 фоиздан 13 фоизга туширишга қарор қилди. Бунда, +/- 1 фоизлик йўлак сақлаб қолинади, деб хабар қилинмоқда Банк матбуот баённомасида.
«Мамлакатдаги инфляция даражаси Миллий банк башоратларига тўлиқ мос келади, мавжуд шароитлар сақланса, пулнинг қадрсизланиши кам юз беради. Бу эса, йил охирида 6-8 фоизлик инфляция даражасини таъминлаш бўйича мақсадга эришиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Марказий банк хабарида таъкидланишича, «асосий фоиз ставкасини пасайтириш қарори, инфляция даражаси 2017 йил охиригача айни кўрсаткич атрофида бўлишига ишончни исботлайди».