Жамият | 23:47 / 11.07.2016
5077
2 дақиқада ўқилади

Сочи раҳбарияти пляжларга кечки вақт ташриф буюришни тақиқлашдан воз кечди

Сочи раҳбарияти пляжларга кечки вақт ташриф буюришга чекловлар киритишдан воз кечди, деб маълум қилинди шаҳар маъмуриятида.

"Сочида тунги чўмилишларга тақиқлов бўлмайди. Сочи маъмурияти биринчи навбатда шаҳар аҳолисининг манфаатларини ҳисобга олиб, пляжларга тунги вақт ташриф буюришга чекловлар киритиш фикридан қайтди", дейилмоқда хабарда.

Сочи мэри Анатолий Пахомовнинг айтишича, таклиф қилинган чоралар курорт шаҳар меҳмонлари ва аҳолисини пляж ҳудудларидаги хавфсизлигини таъминлаш учун қаратилган эди. 

"Шаҳар раҳбарияти кўплаб сочиликлар пляжларга эрта тонгда ёки ишдан кейин кечи пайт келишларини ҳисобга олади. Уларни бу имкониятдан маҳрум қилиш нотўғри бўларди", деб айтилди Сочи маъмуриятида.

Шу билан бирга шаҳар раҳбариятида таъкидланишича, куннинг тунги вақти пляжларда шифокорлар ва қутқарувчилар бўлмайди, шунинг учун чўмилувчилар ўз хавфсизликлари учун ўзлари жавобгар бўладилар ва қонунчилик талабларига амал қилишга мажбурлар.

Аввалроқ Сочи пляжларида соатдан 20.00 дан 8.00 гача чўмилиш тақиқлангани маълум қилинганди.