Тошкент кўчаларида тажриба ўтаётган GM Uzbekistan автомобиллари пайдо бўлди
“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида тажриба сифатида синовдан ўтказилаётган Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Lacetti автомобилларининг суратлари пайдо бўлди. Машиналарнинг давлат рақамлари ўрнига “Тажриба” деб ёзиб қўйилган.
Гуруҳ фойдаланувчилари томонидан қолдирилган изоҳларга аҳамият бериладиган бўлса, унда автомобилларни Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида юрганлигига амин бўлиш мумкин.
Қолдирилган изоҳлардан бирида, «Lacetti ва Cobalt’лар ёзги синовдан ўтмоқда (аввалроқ қишки синовлар бўлиб ўтган)», дейилади.
«Кузда газ баллон ускунаси ўрнатилган GM Uzbekistan автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтиши мумкин», — дея қўшимча қилган гуруҳ аъзоларидан яна бири. Изоҳларнинг барчаси инсайдер маълумотлар эканлиги фойдаланувчилар томонидан айтиб ўтилган.