Жамият | 15:14 / 11.07.2016
6396
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 14 июлга қадар ҳужжатларни онлайн равишда қабул қилади

inha.uz

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ҳужжатларни онлайн равишда топшириш 2016 йил 14 июль куни соат 17-00 да якунланади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга киришни режалаштирган абитуриентлар тўрт куни ичида онлайн рўйхатдан ўтишлари зарур бўлади. Абитуриентлар университетнинг расмий веб-сайтидан (https://inha.uz/en/howtoapply) рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети абитуриентлардан ҳужжатларни “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” ҳамда “Логистика” йўналишлари бўйича қабул қилмоқда.

2016-2017-ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 250 нафар талабаларни “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” ҳамда 80 нафар талабани “Логистика” йўналишига қабул қилишни режалаштирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш