Жанубий Судандаги жанглар давомида 300 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Жанубий Судан пойтахти – Жуба шаҳридаги тўқнашувлар натижасида 300 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда 11 июлда The Guardian нашри хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, жангга президент Сальве Киир тарафдорлари ва вице-президент Риека Машарга содиқ кучлар киришган. Ихтилоф иштирокчиларининг айтишича, ўтган йил августида икки томон ўртасида тузилган тинчлик сулҳи барбод бўлиш ёқасида турибди.
10 июлда Жубадаги тўқнашувларда 270 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Киир ва Машар тарафдорлари ўртасидаги қарама-қаршилик 8 июлда янги тинчлик сулҳини тузишни режалаштирган икки етакчининг учрашуви олдидан юз берди Машарнинг айтишича, унинг қўшинлари Киир кучлари томонидан зарбага учраган. Машар ҳали ҳам мамлакатда тинчлик ўрнатилишига умид қилмоқда. Жанглар давомида хитойлик тинчликпарвар аскари ҳалок бўлди.
Жанубий Судан 2011 йилда мустақилликка эришган. 2013 йилда мамлакат президенти ва вице-президенти ўртасида ихтилоф бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Киир ўшанда давлат тўнтариши бартараф этилганини айтган ва бунда Машарни айблаган.
Машар апрелда мамлакатнинг биринчи вице-президенти лавозимига қайтганди. Бу 8 ой аввал эришилган тинчлик келишуви шартларига кўра амалга оширилганди.