Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:41 / 12.07.2016
4938
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Давлат котиби 14 июлда Москвага ташриф буюради
АҚШ Давлат котиби Жон Керри 14 июлда Москвага ташриф буюради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда матбуот-анжуманида АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.
Кирбининг айтишича, Керри Москвага Парижга ташрифидан кейин жўнайди.
Таъкидланишича, Керри Москвада Сурия муаммоси, Украина, Тоғли Қорабоғ можароси ва бошқа масалаларни муҳокама қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш