Иқтисодиёт | 21:28 / 12.07.2016
5041
1 дақиқада ўқилади

БАА сайёҳлик соҳасига 7,7 млрд доллар инвестиция қилмоқчи

Google image

2016 йилда БААда сайёҳлик соҳасига киритиладиган инвестициялар ҳажми 2,8 фоизга ўсиб, 28,2 млрд дирхамга (7,7 млрд доллар) етади. Бу ҳақда Coface тадқиқот компанияси ҳисоботида айтилган. 

Шу билан бирга, сайёҳларнинг сарф-харажатлари 2015 йилга нисбатан 3,3 фоизга ошади. 2015 йилда бу қиймат 26 млрд долларни ташкил қилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, БАА жорий йилда 15 млн хорижлик меҳмонга хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Бу орада энергия ташувчиларга нархлар ва рубль курсининг пасайиши БААнинг сайёҳлик тармоғига босим ўтказмоқда. Бу омиллар туфайли БАА россиялик ва европалик сайёҳлар учун камроқ ҳамёнбоп бўлиб қолди. Бу эса меҳмонхоналарнинг корпоратив самарадорлигига таъсир кўрсатмоқда, дейилмоқда ҳисоботда.