Жамият | 20:29 / 12.07.2016
14630
1 дақиқада ўқилади
Дубайда 64°C даража иссиққа чидашмоқда
БААнинг Дубай шаҳрида айни вақтда ҳаво ҳарорати ўртача 50°C бўлиб турибди, лекин шаҳар аҳолиси намликнинг ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабаб 64°C даражадаги иссиққа чидашга мажбур бўлмоқда.
Ҳозир Дубайда намлик 90 фоиз даражагача кўтарилган ва 100 фоизга етиши мумкин. Бу эса иссиқхона эффектини юзага келтиради. Оқибатда ҳаво чидан бўлмас даражада иссиқ ва дим бўлади.
Маҳаллий ҳукумат аҳоли вакилларига камроқ кўчага чиқишни ва кўпроқ хона ҳароратидаги сув ичишни тавсия қилмоқда.