Эрон АҚШга 32 тонна "оғир сув" сотди
Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчининг маълум қилишича, Қўшма штатлар билан 32 тонна оғир сув сотилиши бўйича келишув амалга оширилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатган.
«Айни вақтгача АҚШга 32 тонна миқдорида "оғир сув" сотилди ва тўлов қабул қилинди. Маҳсулотлар АҚШга юборилди», — деган у.
У савдо қийматини ошкор этмаган.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бу борада Россия билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда. У икки томон ҳали келишувга эришмагани, лекин Россия томони 40 тонна "оғир сув" харид қилиш ниятида эканини айтган.
"Оғир сув" — бу оғир водородли сув бўлиб, дейтерий оксиди. Дейтерий — энергетика учун ядровий ёқилғи, бу модда ядро реакторида қўлланилади.
2006 йили Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ядро тадқиқот реактори учун "оғир сув" ишлаб чиқарадиган заводни очди. "Хонда" заводи Теҳрондан 230 километр жануби-шарқда жойлашган Арак шаҳри яқинида қурилган.